23:44 / 10.04.2017
8787

«Реал»нинг икки футболчиси Туркияга йўл олиши мумкин

«Реал»нинг чап қанот ҳимоячиси Фабиу Коэнтрау Туркиянинг «Галатасарой» жамоасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, турк клуби 29 ёшли футболчи ЛионельКаролнинг ўрнини эгаллаши керак бўлади. Ёзда футболчи 5-6 миллион евро эвазига сотиб юборилиши кутилмоқда.

«Галатасарой» Коэнтрау учун 4 миллион евро беришга тайёр. Португалиялик футболчи жорий мавсумда «Реал» таркибида бор-йўғи 4та ўйинда майдонга тушган.

Турклар шунингдек, мадридликларнинг яна бир португалиялик футболчиси – 34 ёшли Пепени ҳам ўз жамоасига кўришни истамоқда.

Top