Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Усмонов уни коррупцияда айблаганларга жавоб берди
Россиялик тадбиркор ва миллиардер Алишер Усмонов мухолифат вакили Алексей Навальний устидан судга мурожаат қилишни режалаштирмоқда. У бу ҳақда ТАСС агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
«Навальний одамларни чалғитмоқда ва унинг уқдиришлари бўҳтон. Мен ортиқча PR қилмаслик учун узоқ вақт унинг ёлғон сўзларига эътибор бермадим. Аммо, мени жиноятлар содир этишда айблаган сўнгги туҳматлари билан қизил чизиқни босиб ўтди. Шу муносабат билан мен Навальний устидан судга мурожаат қиламан ва ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза бераман», — деган тадбиркор.
Алишер Усмоновнинг фикрича, Алексей Навальний Усмоновни гўёки бош вазир Дмитрий Медведев билан боғлиқ фондни молиялаштириш ва коррупцияда айблаш учун маънан ҳақли эмас, чунки Усмонов ўз ишларини «шаффоф ва қонуний» олиб боради.
"Навальнийнинг мени айблашга маънан ҳаққи йўқ. Навальний одамларни чалғитмоқда", — деган Усмонов. Миллиардернинг қўшимча қилишича, "турли мамлакатларнинг махсус хизматлари ва солиқ идораларига" у ҳақда барчаси аён.
Навальний март ойида YouTube саҳифасида Россия бош вазири Дмитрий Медведевни коррупцияда айбловчи фильмни намойиш қилган эди. Унда Алишер Усмонов номи ҳам тилга олинган.
Мавзуга оид
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
11:29 / 29.01.2026
Суд: Усмоновнинг FAZ’га қарши даъвоси бўйича қарор ҳали кучга кирмаган
15:25 / 06.01.2026
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
16:16 / 30.12.2025