01:45 / 12.04.2017
28004

«Барселона» яна «жар ёқасида». «Ювентус» йирик ҳисобда ғалаба қилди

Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финал учрашувлари доирасидаги биринчи ўйин Туринда, «Ювентус» ва «Барселона» ўртасида бўлиб ўтди.

Ўйин кутилмаганда мезбонларнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Биринчи бўлимда туринликлар ҳужумчиси Пауло Дибала дубль қайд этди. У еттинчи дақиқадаёқ тер Штеген қўриқлаган дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. Кўп вақт ўтмасдан Манджукич чап қанотда югуриб, тўпни жарима майдони ҳудудидаги Дибалага оширди ва ушбу ёш ҳужумчи яна бир бор аниқ ҳаракат қилиб, мезбонларнинг устунлигини оширди. Иккинчи гол урилишидан олдинроқ Буффон Иньестанинг ўта хавфли зарбасини бартараф этиб, «Юве»ни қутқарганди.

Иккинчи бўлимда эса Жоржо Кьеллини тўп учун курашда Маскеранодан устун келиб, тўпни дарвозага жойлади - 3:0. 

«Барселона» битта бўлсада жавоб  голи уришга ҳаракат қилди, аммо Буффон бунга йўл қўймади.

Жавоб учрашуви 19 апрель куни Барселонада бўлиб ўтади.

Чемпионлар Лигаси
1/4 финал, биринчи учрашув

Ювентус – Барселона 3:0
Голлар: 1:0 – 7 Дибала, 2:0 – 22 Дибала, 3:0 – 55 Кьеллини.
Ювентус – Буффон, Бонуччи, Алекс Сандро, Дани Алвес, Кьеллини, Пьянич (Бардзальи, 89), Хедира, Куадрадо (Лемина, 73), Манджукич, Дибала (Ринкон, 81), Ҳигуаин.
Барселона – тер Стеген, Пике, Умтити, Матье (Андре Гомеш, 46), Маскерано, Иньеста, Ракитич, Серджи Роберто, Неймар, Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Дани Алвес (28), Суарес (53), Иньеста (57), Манджукич (63), Хедира (74), Лемина (90), Умтити (90).

Top