Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор туманидаги йўллар тўлиқ таъмирланади
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги ички йўлларни таъмирлаш лойиҳаси билан танишди. Лойиҳага кўра 2017-2018 йилларда тумандаги барча ички йўллар тўлиқ таъмирланади. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Давлат раҳбари лойиҳа билан танишар экан, йўлларнинг сифати ва замонавийлигига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
Катта бино ва иншоотлар, бозор ҳудудларига яқин масофаларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари етишмаслиги муайян ноқулайликлар туғдираётганлигини кўрсатмоқда. Президентга катта бино ва иншоотлар олдида махсус автотураржойлар лойиҳаси ҳақида ахборот берилди.
Унга кўра бинолар ёнида автомобиллар учун мўлжалланган уч ва тўрт қаватли автотураржойлар қурилиши режалаштирилган. Бу йўллардаги тирбандликларнинг олдини олиш, ҳайдовчилар ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Президент йўлларни яхшилаш билан бирга, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини ҳам замонавий талаблар даражасида бунёд этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
13:15 / 24.12.2025
Ўзбекистон йўлларидаги юзлаб камералар интернетда очиқ қолдирилган — TechCrunch
10:50 / 05.10.2025
“Тўлқинли” йўллар: асфалтдаги дўнгликлар бартараф этиладими?
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
20:50 / 10.07.2025