Фотожамланма: Amazon'нинг Сиэтлдаги янги идораси парки
Amazon корпорацияси 2015 йилда Сиэтлда янги идорасини очган. Ўшанда компания ходимлар учун ўзининг илк Doppler номли осмонўпар биносини бунёд қилганди. Amazon 2020 йилга бориб, 1,02 миллион квадрат метрдан ортиқ майдонни - шаҳардаги идора майдонларининг тахминан 20 фоизини қамраб олишни режалаштирмоқда. Корпорация кампуслари 40 га яқин бинода жойлашган.
Amazon идора майдонларига қўшимча равишда Biosphere (Биосфера) номли уч ёпиқ шишадан иборат мажмуани қуришни режалаштирмоқда. Мажмуа қурилиш тугаганидан кейин шундай кўринишда бўлади:
Biosphere 2016 йилнинг августида шундай кўринишда бўлган:
Biosphere 2017 йилнинг февралида:
Мазкур мажмуа корпорация ходимлари учун идора бинолари орасидаги "яшил дам олиш маскани" вазифасини ўтайди, дея тахмин қилади Business Insider. Унда ходимлар йилнинг барча мавсумларида ўсимликлар орасида дам олишлари мумкин бўлади.
Ҳозир шаҳарда Amazon'нинг 30 минг нафар штат ходими фаолият юритади. Шунингдек Сиэтлда компаниянинг яна 10 минг бўш ўрни очилган. Amazon'да бутун дунё бўйлаб жами 300 минг киши ишлайди.
Мавзуга оид
21:54 / 26.11.2024
Amazonʼнинг Япониядаги штаб-квартирасида тинтув ўтказилди
20:31 / 13.11.2024
Volkswagen Tesla’нинг рақобатчиси билан 5,8 млрд долларлик битим имзолади
22:52 / 11.11.2024
Amazon ўз ҳайдовчи ва курерлари учун навигацияга эга ақлли кўзойнакларни яратмоқда
23:26 / 17.09.2024