Жамият | 10:44 / 12.04.2017
9938
1 дақиқада ўқилади

ХХ асрда тўртта урушда қатнашган афсонавий учувчи 100 ёшга кирди

Россиянинг Хабаровск ўлкаси губернатори Вячеслав Шпорт ХХ асрда тўртта урушда иштирок этган афсонавий учувчи Лев Липовични 100 ёшга тўлгани билан табриклади. Бу ҳақда ўлка ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

«100 ёшга тўлганингиз муносабати билан самимий табригимни қабул қилинг. Сиз Россия ва бутун жаҳон учун жуда катта воқеаларга бой бўлган бутун бир асрни кўрдингиз. Бутун ҳаётингизни авиацияга бағишладингиз», - дея маълум қилди губернатор.

Шпортнинг сўзларига кўра, Лев Липович бир неча урушда қатнашиб, ҳақиқий ватанпарвар қандай бўлиши кераклигини кўрсатиб берган.

«Лев Борисович Липович – ноёб инсон. У тўртта уруш – фин кампанияси, Иккинчи жаҳон уруши, милитаристик Япония билан уруш ва Кореядаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган», - дея аниқлик киритган матбуот хизмати.

Таъкидланишича, афсонавий учувчини юбилей билан Россия президенти Владимир Путин ҳам табриклади.

 

Мавзуга оид