Жаҳон | 09:09 / 13.04.2017
7103
1 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котиби: Асад режими ниҳоясига етаётганига ўзи айбдор

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокаралар якунида Сурия президенти Башар Асаднинг хатти-ҳаракати ўз ҳукмронлигига якун ясашига олиб келишини маълум қилди.

«Бизнинг позиция шундан иборатки, Асад режими охирлаб бормоқда, ҳамда улар бунда ўз хатти-ҳаракати ва урушлар туфайли айбдорлар», - дея айтиб ўтган Давлат департаменти раҳбари.

Шу билан бирга, Тиллерсон Россияни Асадга “бу реалликни тушунишда” ёрдам кўрсатишга чақирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид