Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин кейинги ойда Хитойга боришини тасдиқлади
Россия президенти Владимир Путин Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши бош вазирининг ўринбосари Чжан Гаоли билан учрашув вақтида маълум қилдики, у Пекинга бориб «Бир минтақа — бир йўл» форумида иштирок этади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги маълумот берган.
«ХХР раисининг «Бир минтақа — бир йўл» халқаро форумида иштирок этиш таклифи бўйича Пекинга ишчи ташриф билан боришни режалаштирганман», – деган Путин.
Бундан олдинроқ 2017 йилнинг майида Пекинда ўтказиладиган «Буюк Ипак йўли» саммитида ҳам Россия президенти иштирок этиши ҳақида хабар берилганди.
Пекинда 14-15 май кунларида «Бир минтақа, бир йўл» шиори остида олий даражадаги халқаро форум бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
15:00 / 29.07.2025
Пекинда сув тошқинлари оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
11:29 / 05.05.2025
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин
13:12 / 11.12.2024