Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги ҳалқа темир йўли: Яшнобод туманида депо қурилади
Мутахассислар Тошкент ҳалқа темир йўли лойиҳасининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида айтиб ўтишди, у тез орада амалга оширилиши лозим.
- Лойиҳани ишлаб чиқишда хорижий давлатлар тажрибаси инобатга олинди, - деди «Boshtransloyiha» АЖ бош лойиҳа-тадқиқот институтининг транспорт бўйича техник директори Фарид Абсатаров. – Йўлнинг барча қисмида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўрли тўсиқ ўрнатиш режалаштирилган, унинг йўлнинг ҳар икки томони бўйлаб умумий узунлиги 145 километрни ташкил этади.

«O'zbekiston temir yo'llari» АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, йўналиш йўлида 70та иккита йўлакли кўприк ва йўл ўтказгичлар қурилади, бироқ бу поезд ҳаракати тезлигига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Темир йўлга пойтахтнинг Яшнобод туманида қуриладиган депо хизмат кўрсатади. Тўхташ бекатлари эса ер ости пиёдалар ўтиш йўллари билан жиҳозланади.
Эслатиб ўтамиз, ҳалқа темир йўли қурилиши 3 йил давомида амалга оширилади. Лойиҳа қиймати 265 млн. АҚШ долларини ташкил этади.
Мавзуга оид
20:06
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026