Light | 17:25 / 14.04.2017
12316
1 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Тошкентда халқаро туризм кўргазмаси 

Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий меросини бутун дунёга тарғиб қилиш ва мамлакатга кўплаб сайёҳларни жалб этиш мақсадида 13-14 апрель кунлари анъанавий "Дам олиш дунёси" халқаро туризм кўргазмаси ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимияти кўмаги остида  ташкил этилган кўргазманинг асосий мақсади - ташқи ва ички сайёҳлик бозорини ривожлантириш ва саёҳат ишқибозлари учун янги йўналишларни очишдир. 

Кун.uz мухбири мазкур тадбирга ташриф буюриб, кўргазманинг иккинчи кунидан махсус фоторепортаж тайёрлади.

Феруза Авазова
Тайёрлаган Феруза Авазова

Мавзуга оид