Жамият | 15:49 / 14.04.2017
77136
3 дақиқада ўқилади

Халқ банки пенсия олишнинг янги қоидалари ҳақида маълум қилди

Халқ банки "Пенсия ва нафақа тўлаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорга асосан республика бўйича пенсия ва нафақалар тўлаш ҳуқуқига эга бўлган ягона банкка айланди. Бу аҳолида пенсиялар тўлаш тартиби билан боғлиқ қатор саволларни келтириб чиқарди. Халқ банки Кун.uz’га пенсияни қандай олиш ва таклиф ҳамда саволлар борасида қаерга мурожаат қилиш мумкинлигига оид маълумотларни тақдим этди.

Эндиликда пенсионерлар ҳар ойлик тўловларни жадвалга мувофиқ посёлка, қишлоқ, овул ва маҳаллалардаги фуқаролар йиғинларида олишлари мумкин бўлади. Агарда жадвалда белгиланган вақтда пенсияни олишга улгура олмаган шахслар бўлса, улар ўз пулларини бошқа кунларда оладилар. Шунингдек, пенсияси уйга олиб келиб бериладиган шахслар рўйхати ҳам тузилди. Пенсия ва нафақаларнинг махсус кассалари жойлашишида қандайдир ўзгаришлар бўлса, пенсия олувчилар банк, шунингдек қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан хабардор этиладилар.

Қарор билан Халқ банки томонидан қўшимча 4 минг нафар кассир ва назоратчилар ишга қабул қилинади. Айни дамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан Халқ банки билан биргаликда пенсия ва нафақалар тўланишини онлайн-режимда СМС-хабардор этиш тизимини амалга татбиқ этиш, шунингдек маблағларни тўлаш жараёнини автоматлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Маҳаллий бошқарув органлари аҳоли учун қулай бўлган маъмурий бинолардан Халқ банкининг махсус кассалари фаолияти учун бепул равишда алоҳида хона ажратиб беришлари керак.

Юқоридаги қарорни ҳаётга татбиқ этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар барчаси республика бўйлаб 15 июнь санасига қадар ўз ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.

Агар пенсия ва нафақалар берилиши тартиби ҳақида саволлар бўлса, Халқ банки юзасидан эътирозлар бўлса ёхуд пенсия ва нафақалар берилиши тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар бўлса қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилиш сўралади:

Халқ банки ишонч телефони: (0371) 200-00-55

Бошқарув Раиси виртуал қабулхонаси: (0371) 236-16-23, br.xb.uz

Электрон почта манзили: murojaat@xb.uz

Мавзуга оид