Президент ташрифи вақтида Чилонзор тумани «тўртлиги» ишдан олинган
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 апрель кунги ташрифи давомида Чилонзор тумани ҳокими Мирҳидоятов Тоҳир Шаропович ишдан олинган. У билан бирга туман прокурори, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари ҳамда туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимини тарк этган. Бу маълумот «Кун.uz» сўровига кўра Тошкент шаҳри ҳокимияти томонидан тасдиқланди.
Чилонзор тумани ҳокимияти биносида бўлиб ўтган мажлисда Мирҳидоятов бошчилигидаги раҳбарлар тумандаги инфратузилманинг қониқарсизлиги, йўлларнинг ҳолати учун президент томонидан кескин танқид қилинган. Президент Чилонзор тумани аҳолисидан жуда кўплаб шикоятлар тушгани ҳақида эслатиб ўтган.
Ҳозирча туманга янги ҳоким тайинланмади.
Туман милицияси бошлиғи, полковник Абдумажид Шермуҳамедов ўрнига эса подполковник Шавкат Тоҳирович Мавлонов тайинланган. Туманнинг янги прокурори ва янги солиқ бошлиғи ҳақида маълумот йўқ.
Ўзбекистонда эндиликда муайян ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун фақатгина ҳокимнинг ўзи жавоб бермаяпти. Қайси туман ёки шаҳарда ҳоким ишдан олинадиган бўлса, «тўртлик»нинг барча вакиллари — ҳоким, прокурор, милиция бошлиғи, ДСИ бошлиғи ишдан кетади. Бу жамоавий жавобгарлик ҳисобланади.
Бундан олдинроқ, 30 март куни ўтказилган видеоселекторда ҳам Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани раҳбарияти шу тартибда ишдан олинганди.
Мавзуга оид
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024