Россия ва Беларусь президентлари Қирғизистонга келишди
Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига келишди. Давлат раҳбарлари бу ерда жума куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзо-давлатлари етакчилари учрашуви ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилишида иштирок этади.
Кутилишича, Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилишида Иттифоқнинг ҳисобот давридаги фаолияти якунлари сарҳисоб қилинади, шунингдек иттифоққа аъзо-давлатларнинг 2017-2018 йиллардаги макроиқтисодий сиёсати йўналишлари белгилаб олинади.
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо-давлатлар етакчиларининг норасмий учрашуви эса Беларусь президенти Александр Лукашенко раислигида, Арманистон, Қозоғистон ва Тожикистон президентлари иштирокида, тор доирада бўлиб ўтади.