Спорт | 23:55 / 14.04.2017
28920
1 дақиқада ўқилади

«Реал» «Бавария»га қарши жавоб учрашуви олдидан жиддий йўқотишга дуч келиши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Гарет Бэйл оёқ мушакларидан олган жароҳати сабаб «Бавария»га қарши жавоб учрашувини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди.

Манбага кўра Бэйл ўнг оёғининг болдир мушакларида оғриқ хис қилмоқда ва Мадридга қайтгач, жамоа машғулотларида иштирок эта олмаяпти. У «Бавария»га қарши учрашувнинг 59-дақиқасида шу муаммо сабаб захирага олинганди. Уэльслик футболчи Испания чемпионати доирасидаги «Спортинг» Хихонга қарши учрашувни ўтказиб юборади. Унинг «Бавария»га қарши учрашувда иштироки ҳам сўроқ остида қолмоқда.

2016/17 йилги мавсумда Бэйл тўпиғидан жароҳат олишга улгурган ва 3 ой давомида майдонга туша олмаганди. Футболчи февралнинг сўнгги кунларида машғулотларга қайтган аммо шу кунга қадар нисбатан енгиллаштирилган машғулотларда иштирок этиб келаётганди.

Мавзуга оид