Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: От тимсоҳга ҳужум қилди
АҚШнинг Флорида штатидаги табиат қўриқхоналаридан бирида ёввойи от аллигатор (Америка ва Шарқий Осиё тимсоҳи)га ҳужум қилди. Ҳодиса тасвирланган видео Facebook’да рўй берган ҳолатга гувоҳ бўлган сайёҳ аёл томонидан тақдим этилди.
Кадрларда майсазорда ўтлаб юрган отлардан бири кутилмаганда аллигаторнинг ёнига чопиб келиб, унга туёқлари билан зарба бера бошлаганини кўриш мумкин.
Афтидан, туристлар отдан кўра, аллигаторнинг ҳолатига ташвиш тортишди. “Уни ўз ҳолига қўй”, - дея айтган гувоҳлардан бири жониворга қарата.
Айни дамга қадар ижтимоий тармоқда роликни 583 минг фойдаланувчи томоша қилди.
Мавзуга оид
19:48 / 27.11.2025
Германиядаги энг пакана от Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
11:04 / 04.09.2025
“Ўз қурбонларини тимсоҳга едирган” — Колумбияда “Эл-Локо” лақабли жиноятчи ушланди
11:22 / 25.06.2025
Тошкентда блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди
19:28 / 07.04.2025