Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда янги президент либераллар вакили бўлиши мумкин
Корея Республикаси президентлиги учун даъвогарлар рўйхатида либераллар вакили Мун Жэ Ин энг машҳур номзодлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бундан Gallup Korea томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижалари дарак бермоқда.
"Агарда сайловлар бугун ўтказилганида, респондентларнинг 40 фоизи ўз овозини Мун Жэ Ин учун берган бўларди. Бу ўтган ҳафтадаги кўрсаткичдан 3 фоиз пунктига кўпроқ", - дея таъкидланади тадқиқотда.
Машҳурлик даражаси бўйича иккинчи ўринда Халқ партияси вакили Ан Чхоль Су қайд этилди, унинг учун сўровда иштирок этганларнинг 37 фоизи ўз овозини беришга тайёр.
Қолган номзодлар эса анча катта фарқ билан ортда қолмоқда. Корея озодлик партияси вакили Хон Жун Пхёга сўровдан иштирок этганларнинг 7 фоизи ўз овозини беришини айтган бўлса, Адолат партиясидан бўлган Сим Сан Жон ва “Парин” партияси вакили Ю Син Минни эса 3 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлашларини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда мамлакатнинг аввалги президенти Пак Кин Ҳе коррупция ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланиб истеъфога чиқарилди. Янги давлат раҳбари сайлови 9 май кунига белгиланган.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026