Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Жанубий Кореядан 57 минг фуқаросини эвакуация қилишга тайёрланмоқда
Токио Корея яриморолидаги вазиятнинг кескинлашиши ҳолатига Жанубий Кореядан 57 минг фуқаросини эвакуация қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.
Таъкидланишича, Япония ҳукумати бундай қарорни АҚШнинг ҳарбий кемалари Шимолий Корея томонидан ядровий қурол синови ўтказилгандан кейин жавоб тариқасида минтақа томон йўл олганидан кейин қабул қилган.
Айни вақтда Япония ҳукумати ўз фуқароларини эвакуация қилиш учун Жанубий Кореяга ҳарбий самолётлар ва кемалар ҳамда фуқаролик транспортини юбориш учун Сеул розилигини олишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ Токио Японияга шимолий кореялик жосуслар кириб олишидан ҳам хавотирланмоқда.
Шу билан бирга Японияда исталган ортиқча тайёргарлик аҳоли ўртасида хавотир уйғотиши мумкинлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026