Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида талончилар қўлга олинди
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 3 нафар номаълум шахслар ишдан чиқиб, оиласига шошилган 1975 йилда туғилган Д.Каримовни тунаб кетдилар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати
Жабрдийда фуқародан 450 000 сўм пули ва “Нокия” мобиль телефони бўлган сумкасини тортиб олиб, қўлга киритган жиноятчилар шу онда кўздан ғойиб бўлишга уринишади. Лекин бузоқнинг югургани сомонхонагача деганларидек, улар ҳам узоққа бориша олмади. Ички ишлар ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида талончилар қўлга олинди.
Энг ачинарлиси, бири 55, иккинчиси 40 ёшни қоралаган бу кимсалар энди 20 ёшдан ошган ўз маҳалладоши Фурқат кўчасида яшаган Д.Мажидовни жиноятга ундаган.
Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:06 / 16.12.2025
Қурилиш вазирлигининг биноси 182,5 млрд сўмга сотилди
16:00 / 16.12.2025
Онкология шифохоналари ёпилиши: узаядиган беморлар навбати ва ёпиқ қарорлар хавфи
18:10 / 15.12.2025
Тошкентда яшовчи шахс уйини таъмирлаш чоғида граната ва бошқа қуролларни топиб олди
14:26 / 15.12.2025