Эрдўған конституциявий референдумда ғалаба қозонилганини эълон қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бош вазир Бинали Йилдиримни мамлакатда ўтган конституциявий референдумнинг ижобий натижалари билан телефон орқали табриклади. Бу ҳақда NTV турк телеканали маълум қилди.
Anadolu ахборот агентлигининг маълум қилишича, овоз бериш бюллетенларининг 98 фоизи ҳисоб-китоб қилингандан кейин конституцияга ўзгартиришлар киритиш тарафдорлари 51,3 фоиз овоз тўплашган. Ўзгартиришларда мамлакатнинг парламентар бошқарувдан президентлик бошқарувига ўтиши кўзда тутилган.
Эрдўған, шунингдек, ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган Миллий ҳаракат партияси етакчиси Давлат Бахчелига ҳам қўнғироқ қилган. Эрдўған референдум натижаси равшанлигини айтди ва ислоҳотлар мамлакат ва халққа фойда келтиришига умид билдирди.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:42 / 20.12.2024