Туркия мухолифати референдум натижалари устидан арз қилмоқчи
Туркия мухолифати 16 апрелда мамлакатда ўтган конституциявий референдум натижалари устидан арз қилмоқчи. Бу ҳақда мамлакатдаги асосий мухолиф партия – Туркия Халқ-республика партияси раиси ўринбосари Эрдал Аксюнгер маълум қилди.
Туркияда 98 фоиз бюллетен ҳисоб-китоб қилингандан кейин ислоҳотлар тарафдорлари 51,3 фоиз тўплаган. Сайловлардаги давомат 84 фоизни ташкил қилган.
"Овоз бериш натижаларига кўра бизда 37 фоиз сайлов участкаси бўйича эътироз бор, бироқ биз ҳали ҳамма натижаларни кўздан кечирмадик ва улар бўйича арз қилишимиз мумкин бўлган муаммоли участкалар миқдори 60 фоизгача ошиши мумкин", деб айтди Аксюнгер журналистларга.
Унинг айтишича, овоз бериш якунланишидан аввал Туркия олий сайлов кенгаши референдумда сохталаштиришларга йўл очиш учун печатсиз бюллетенларни ҳам ҳақиқий деб топиш ҳақида қарор чиқарган.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:42 / 20.12.2024