14:33 / 19.04.2017
13667

Пойтахтнинг 60 мингдан ортиқ ҳайдовчилари «жарима мактуби»ни олишди

15 мартдан 12 апрелгача бўлган муддат мобайнида Тошкент шаҳрининг 115 чорраҳасидаги камералар нигоҳига тушган 62777 нафар қоидабузар ҳайдовчи «жарима мактуби»ни олган. Уларнинг 35845таси светофорнинг тақиқловчи чироғида ўтиш, 26932таси тезликни белгиланган меъёрдан оширишдир. 

Шу билан бирга, йўл-транспорт ҳодисаларининг умумий сони ҳам камаймоқда. 15 март-12 апрель кунлари оралиғидаги ЙТҲлар 23,9 фоизга, ўлим билан якунланадиган автоҳалокатлар 38,9 фоизга қисқарган. Жабрланганлар миқдори 21,3 фоиз, автофалокатларда жабрланган болалар сони 50 фоизга камайган.

Ўтган вақт мобайнида, шаҳар автобусларининг 190 нафар ҳайдовчиси ҳамда 87та тез тиббий ёрдам машиналарининг қоида бузганлиги аниқланган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотларига кўра, ҳисобот даврида 87та тиббий ёрдам ҳамда 2та ўт ўчириш машинаси светофорнинг тақиқловчи чироғи ва тезликни оширганлиги аниқланган. Бироқ, ушбу хизматлар раҳбариятлари тақдим этган маълумотларга кўра, улар ҳақиқатдан ҳам хизмат вазифаси юзасидан шошаётган бўлган. Шу муносабат билан уларга ёзилган жарималар бекор қилинди. “Тошшаҳартрансхизмат”га кўра, 190та шаҳар автобуслари қизил чироқда ўтган ёки тўхташ чизиғини босган. 

Top