Адлия вазирлигида ўзгаришлар рўй берди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 апрелдаги қарори билан Нодиржон Жўраев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Икрамов Музраф Мубаракходжаевичнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Худди шу қарор билан Акбар Тошқулов вазир ўринбосарлигига тайинланган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатди.
Жўраев Нодиржон Савриддинович — 1981 йил 6 январда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти-олий, ҳуқуқшунос.
2001 йил Тошкент давлат юридик институтини (бакалавр), 2006 йил Тошкент давлат юридик институтини (магистратура) тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқарманинг бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
2003–2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2006–2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш марказининг етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, 2007–2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг бошлиғи, 2008-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармасининг бошлиғи, 2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказининг директори, 2016-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
Вазирнинг биринчи ўринбосари вазифалари:
- Қонунчилик бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Иқтисодий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Ҳуқуқий ахборот билан таьминлаш маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш вазифалари белгиланганн.
Шунингдек, Адлия вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича масъул раҳбар этиб тайинланган.
Тошқулов Акбар Жўрабоевич - 1971 йил 21 сентябрда Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.
1995-1997 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик ва меъёрий хужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси, 1997-2000 йилларда Халқ хўжалигида ҳуқуқий ишлар бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2000-2002 йилларда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи, 2002-2003 йилларда Халқ хўжалигида ҳуқуқий ишлар бошқармаси бошлиғи, 2003-2005 йилларда Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2005-2013 йилларда Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи, 2013-2017 йилларда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.
Вазир ўринбосарининг вазифалари:
- Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Халқаро-ҳуқуқий бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Тошкент давлат юридик университети фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Тошкент юридик коллежи фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- “Адолат” нашриёти фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- “Инсон ва қонун” ҳуқуқий газетаси таҳририяти фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- “Ҳуқуқ ва бурч” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти (муассислар билан келишган ҳолда) фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Адлия вазирининг яна бир ўринбосари Усмонов Анвар Акрамович 2011 йилдан буён шу лавозимда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Унинг вазифалари қуйидагилар:
Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш вазифалари белгилансин.
Шунингдек, молия-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари - Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятинимоддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти директори Қаршиев Ҳамдам Алиқулович ҳисобланади.
Унга суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятига раҳбарлик қилиш вазифаси белгиланган.
Вазирлик раҳбарияти ўз хизмат жойларида вақтинча бўлмаганда ёки ушбу лавозимлар вакант бўлган тақдирда, ўзаро ўриндошлик қилиб туриш қуйидагича белгилансин:
- вазир бўлмаганида, унга юклатилган вазифаларни бажариш вазирнинг биринчи ўринбосари зиммасига;
- вазирнинг биринчи ўринбосари Н.Жўраев бўлмаганида, унга юклатилган вазифаларни бажариш вазир ўринбосари А.Ташкулов зиммасига;
- вазир ўринбосари А.Усманов бўлмаганида, унга юклатилган вазифаларни бажариш вазир ўринбосари А.Ташкулов зиммасига;
- вазир ўринбосари А.Ташкулов бўлмаганида, унга юклатилган вазифаларни бажариш вазир ўринбосари А.Усманов зиммасига;
- вазир ўринбосарлари бўлмаганида, уларга юклатилган вазифаларни бажариш вазирнинг биринчи ўринбосари Н.Жўраев зиммасига;
- вазир ўринбосари - Суд департаменти директори Х.Каршиев бўлмаганида, унга юклатилган вазифаларни бажариш вазир топшириғига асосан Суд департаменти директорининг ўринбосарларидан бирининг зиммасига юклатилади.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина фуқароси Кир Стармернинг уйига ўт қўйишда айбланмоқда
Жаҳон | 10:51
-
Баҳор мавсумида қанча дарахт кўчатлари ўтқазилгани айтилди
Ўзбекистон | 10:28
-
Туркия Путин ва Зеленский тайёр бўлса, уларни қабул қилишга тайёр
Жаҳон | 10:26
-
Мактаб ўрнига “дом”, 167 жабрланувчи ва алданиб кўр бўлиб қолган аёл. Тошкентда “новостройкачи”ларга нисбатан йирик суд иши бошланди
Жамият | 09:41
Мавзуга оид

09:28 / 24.04.2024
Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистонда илмий даража олди

13:03 / 12.09.2023
Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

08:32 / 06.09.2023
Қибрай тумани ҳокимига беш нафар ўринбосар тайинланди

08:21 / 21.01.2023