Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилиши мумкин
Ҳокимликлар фаолиятини такомиллаштиришга доир президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини такомиллаштиришга доир президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб хабар берди ЎзА.
Унга кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг сонини 4 нафар этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Бугунги кунда туман ҳокимларининг 6 нафар ўринбосари бор.
Фармон лойиҳасига кўра, 2026 йил охирига қадар 32 та туман ва шаҳарда бошқарувнинг янги тартиби жорий этилади
Унда 9 та вазирлик ва идоранинг ҳудудий бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади. Жумладан:
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
- Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
- Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги;
- Маданият вазирлиги;
- Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;
- Ёшлар ишлари агентлиги.
Таъкидланишича, ҳокимлар ушбу тузилмаларга тўлиқ раҳбарлик қилиб, штат бирликларини мустақил белгилайди, кадрларни тайинлайди ва озод этади, рағбат ёки интизом чораларини қўллай олади.
Мавзуга оид
17:58 / 19.05.2026
Қимор ва ичкиликбозликка тақиқ. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди
12:32 / 29.10.2025
Ҳокимлик ходимлари самарадорлиги KPI асосида баҳоланади
12:20 / 22.10.2025
1 январдан тажриба-синов: туман ва шаҳар ҳокимликлари янги тартибда ишлайди
21:19 / 17.07.2025