Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров Сурияда Чеченистон батальонлари иши ҳақида гапирди
Чеченистондан бўлган иккита батальон Сурияда бир-бирини икки-уч ойда алмаштириб туради. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров RT’га берган интервьюсида хабар қилди.
"Бизда у ерда яна бир батальон бор, улар бир-бирини алмаштириб туради, тажриба – уларда бу ҳеч қандай янги ҳолат бўлмади, сабаби аксарият мусулмонлар бўлиб, улар бу йўлни босиб ўтишган ҳамда террорчиларни халққа бўлган муносабати, уларнинг нақадар разиллик билан иш тутиши, қандай портлатишларини кўришган", - дея айтиб ўтди Қодиров. Унинг қўшимча қилишича, батальонлар бир-бирини ҳар икки-уч ойда алмаштириб туради.
Қодировнинг сўзларига кўра, батальон жангчилари мудофаа вазирлиги мукофотлари билан тақдирланган. “Улар хавфсизликни таъминлашга катта ҳисса қўшишди, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришган ва мудофаа вазирлигига қараганда, улар бунинг уддасидан чиқишди. Улар мукофотлар олишган”, - дея таъкидлаб ўтди Чеченистон раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, батальон Суриядаги вазиятни ўрганиш билан ҳам шуғулланган. Бу терроризм билан кураш олиб боришда ёрдам беради. "У ердаги вазият – бу бизда бўлган ҳолатнинг ўзгинаси, ўша сценарий. Йигитлар керак бўладиган нарсани олишмоқда, бу хавфсизлик тузилмаларига ҳам жорий этилиши мумкин ҳамда улардан нима кутиш кераклигини юз фоизга тушунишда ёрдам беради", - дея таъкидлаб ўтди Чеченистон раҳбари.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026