“Ё облоҳу” ёхуд азали уйлардаги қўрқинчли ҳолат
Инсон умри Аллоҳ томонидан белгиланган ва у маълум вақт чегарасида ниҳоясига етади. Ўлим – кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳолат эмас. У барча тирик жоннинг қисмати.
Боболаримиз вафот этган яқинларига нисбатан чиройли сабр қилиб келишган. Яъни, дод-вой кўтармай, аёллар сочларини юлмай ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар кузатилмаган. Аммо собиқ иттифоқ даврида ислом динига ва ўзбекона қадриятларга бўлган эътибор сусайгач, айрим эътиқодлар замини дарз кетди. Хусусан, аза маросими вақтида.
Гапимиз тасдиғи сифатида айтишим мумкин-ки, азада аёлларни қичқириб йиғлашлари, жумладан, вилоятларда “бехалпа” деган нусхалар пайдо бўлиб, турли хурофотларни келтириб чиқаришгани бугунга келиб ҳам ўз таъсири кўрсатаяпти. Бошқа вилоятларни билмадим, аммо Қашқадарё вилоятида мана шу “бехалпа”сиз бирорта маросим ўтмайди. Ана шундай маросимларда уларни зимдан кузатганман: турган битгани дахшат ва қўрқув, руҳий таъсир. Аёллар доира бўлиб олиб, ҳудди секта аъзоларидик айланишади ва тинмай “ё облоҳу”, деб бақиришади. Улар ёпиб олган оқ рўмоллар ва хатти-ҳаракатлар бу манзарага янада ваҳима тусини беради. Энди савол туғилади: бу нимага керак? Ким шундай қилинг деб кетган ва асосийси бу ўлган инсонга нима наф беради. Сўзларга эътибор беринг – “Ё Облоҳу!”. Бу нима дегани? Облоҳ ким ёки нима ўзи? Агар бу сўзда Оллоҳ назарда тутилаётган бўлса, бу ғирт уйдирмачилик эмасми?
Шукрки, бугун диний саводхонлик даражаси анча ошди. Бунга ҳар томонлама кўмак бериб келинмоқда. Шундай экан, нега ҳамон кераксиз ишлар билан машғулмиз. Қўлимизга китоб олиб ўқиш, билмаганларимизни билиш вақти етмадими? Ўз илмимизни ошириш фурсати келмадимикан?
Сарвар Анвар ўғли
Мавзуга оид
14:43 / 07.11.2021
Йўл қоидаларига амал қилиш вожиб – Исломда йўл ҳаракати фиқҳи китоби муаллифи билан суҳбат
16:13 / 23.10.2021
“Руҳларни ношод қилиб қўймайлик” — Жаноза одобларини биласизми?
19:55 / 12.08.2020
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади — Президент қарори
11:34 / 10.03.2020