Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойликлар Россия ўрмон хўжалигига катта маблағ киритишмоқчи
Россиянинг табиатни муҳофаза қилиш вазири Сенгей Донскойнинг маълум қилишича, хитойлик инвесторлар Россия ўрмон хўжалигига 1 млрд евро сармоя киритишни режалаштиришмоқда. Бу масала бўйича музокаралар олиб борилмоқда, деб хабар берди RNS ахборот агентлиги.
"Хитой инвестициялар учун ўзининг улкан тажрибасини қўллашга тайёр", деб айтди Донской.
Вазирнинг айтишича, гап Хитой ва Индонезияда ишловчи йирик компаниялар ҳақида кетмоқда.
Аввалроқ Россия қайта ишланмаган ёғоч нархини камайтириб, экспорт ҳажмини 20,7 млн куб метргача оширганди. Экспортнинг 60 фоиздан кўпроғи Хитой улушига тўғри келади.
Мавзуга оид
17:59 / 20.06.2026
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги компаниялар акцияларини сотиб олиши осонлашади
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026