09:08 / 24.04.2017
4183

Лига 1. "Монако" кетма-кет 7-ўйинда ғалаба қозонди

Франция чемпионатининг 34-турида "Лион" ўз уйида "Монако"ни қабул қилди. Учрашувда меҳмонлар Фалькао ҳамда Мбаппенинг голи эвазига ғалаба қозонишди. 

Ҳисоб ўйиннинг 36-дақиқасида Фалькао томонидан очилди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Мбаппе орадаги фарқни 2тага етказди. 

Иккинчи бўлимнинг 6-дақиқасида Тузар мезбонларнинг ягона голини киритди. 

Лион – Монако 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар:1 – 36 Фалькао, 0:2 – 44 Мбаппе, 1:2 – 51 Тузар.
Лион – Антони Лопеш, Диакаби, Нкулу, Рафаэл, Рыбус, Дардер (Ауар, 78), Тузар, Корне, Ферри (Гоналон, 78), Депай, Матета (Вальбуэна, 72).
Монако – Субашич, Глик, Ражи, Фабиньо, Жемерсон, Бакайоко, Бернарду Силва, Лемар, Дирар, Мбаппе (Жермен, 80), Фалькао (Моутинью, 87).
Огоҳлантиришлар: Ферри (22), Лемар (65), Рафаэл (67).

Top