19:38 / 24.04.2017
6734

Миллиардер Жек Ма робот-раҳбарларнинг пайдо бўлишини тахмин қилди

Alibaba корпорацияси асосчиси, миллиардер Жек Ма Хитой ишбилармонлари клуби мажлисида яқин орада CEO-роботларнинг пайдо бўлишини тахмин қилди ва технология ҳамда интернет ривожи туфайли анъанавий бизнесни "оғриқли йиллар" кутаётганини айтди.

Манинг фикрича, технологиялар ривожига қарамай, роботлар инсон ўрнини эгалламаслиги керак. Ишбилармон роботлар - одамлар учун "рақиб эмас, ҳамкор" бўлиши кераклигини айтди.

Шундай бўлса-да, Ма машиналар кўп соҳаларда ишчилар ўрнини эгаллаётгани тан олди ва яқин 30 йил ичида бошқарувчи-роботлар пайдо бўлишини тахмин қилди.

"Эҳтимол, 30 йилдан кейин Time муқовасида энг яхши CEO сифатида роботни кўрармиз. У сиздан яхши хотирага эга, сиздан тезроқ ҳисоблайди ва рақиблардан жаҳли чиқмайди".

Жек Ма, Alibaba асосчиси

Жек Ма 15 йил аввал технологиялар ва электрон коммерциянинг анъанавий бизнесга таъсиридан бир неча марта огоҳлантирганини ёдга солди. Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида интернетга боғлиқ бўлмаган бизнес жиддий талофат кўради.

Top