Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада намойишлар бошланганидан бери 1,3 минг киши қўлга олинди
Венесуэлада оммавий норозилик намойишлари бошланганидан бери қўлга олинганлар умумий сони қарийб 1,3 минг кишига тенг. Бу ҳақда “Венесуэла жиноят бўйича форуми” нодавлат ташкилоти раҳбари Альфредо Ромеро Twitter’даги саҳифасида хабар берди.
"4 апрелдан бошлаб ҳозирги кунга қадар намойишларда қатнашганлик учун 1289 киши ҳибсга олинди", - дея ёзди Ромеро. Аввалроқ 585 нафар инсон қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқаганди.
Жума кунига ўтар кечаси Паррокия-дель-Валье туманида савдо нуқталарини талон-торож қилиш бошланди. Прокуратура у ерда бирданига 11 инсон ҳалок бўлгани юзасидан суриштирув бошлади.
Маълумот учун, Венесуэлада оммавий норозилик намойишлари 4 апрелдан бошлаб ўтказилмоқда. Бу ҳолат Олий суднинг мухолиф миллий ассамблеяси ҳокимиятини жиддий тарзда чекловчи қароридан сўнг юз берди. Кейинчалик қарор бекор қилинди, бироқ мухолифат вакиллари суд аъзолари истеъфога кетишини талаб қилиб кўчаларга чиқишди.
Мавзуга оид
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
19:07 / 25.04.2026