Ўзбекистон | 16:53 / 25.04.2017
35178
1 дақиқада ўқилади

Чирчиқда янги ҳоким иш бошлади

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳокими Фурқат Хайруллаев Ҳамидуллаевич лавозимдан олинган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлигидаги манба «Кун.uz»га маълумот берди.

Унинг ўрнида Рашидов Қаҳрамон Ботирович шаҳарнинг янги ҳокими сифатида иш бошлаган.

Айни дамда бу ҳақда ҳеч қаерда расмий маълумот берилмаган. 

Чирчиқ шаҳри майдони 34 км кв бўлиб, шаҳар аҳолиси сони 150 минг нафардан ошади. Шаҳарда ўзбеклар, қозоқлар, руслар, татарлар, корейслар ҳамда тожиклар кўпчиликни ташкил қилади.

Чирчиқ шаҳри ва Қибрай тумани вакиллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид