Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги Инҳа университети математика бўйича олимпиада ўтказади
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) пойтахтдаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг биринчи босқич ўқувчилари ўртасида математика фани бўйича Олимпиада (“Inha Tashkent Math Challenge”) ўтказмоқда.
Рўйхатдан ўтган дастлабки 200 нафар ўғил-қизлар 2017 йилнинг 21 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида ўтказиладиган Олимпиадага таклиф қилинадилар.
Олимпиададан кўзланган асосий мақсад - пойтахтдаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг биринчи босқич ўқувчилари орасидан иқтидорли ва фаолларини аниқлаб олиш, шунингдек, математика фанини ўрганиш қизиқарли ва фойдали эканлигини кўрсатишдир.
Олимпиада икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда Тошкент шаҳридаги академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг биринчи босқичида таълим олаётган ўқувчилар қуйидаги илова орқали рўйхатдан ўтишлари лозим: https://goo.gl/forms/0ZlIILxLdyAdUI1u1. Рўйхатдан ўтгандан сўнг Олимпиада иштирокчилари ўқув юртидан маълумотнома олиб келишлари шарт. Ҳужжатлар 2017 йилнинг 15 май кунига қадар топширилиши лозим.
Иккинчи босқичда Олимпиаданинг барча иштирокчилари 90 дақиқа давомида 20 та саволга жавоб беришлари керак бўлади.
Ғолиблар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг сертификатини ҳамда IUTнинг Тайёрлов курсларида бепул таълим олиш ҳуқуқига эга бўлишади.
Мавзуга оид
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
13:06 / 21.10.2025
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ўтказилади
18:34 / 06.10.2025