21:49 / 28.04.2017
8702

2016 йилнинг энг яхши мураббийи аниқланди

Қаршининг «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 2016 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатди.

«Локомотив» билан Ўзбекистон чемпиони ва  мамлакат Кубоги соҳибига айланган Андрей Микляев иккинчи ўринни, Ўзбекистон U-19 термаси билан Осиё чемпионатида иштирок этиб, чорак финалга қадар етиб борган Жасур Абдураимов учинчи ўринни эгаллади.

Энг яхши мураббийлар кучли учлиги қуйидагича кўриниш олди:

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 32 очко
2. Андрей Микляев («Локомотив» Тошкент) – 23 очко
3. Жасур Абдураимов (Ўзбекистон U-19) – 13 очко

Овоз бериш жараёнида қуйидаги ОАВ ташкилотлари ҳамда журналистлар (блогерлар) ва клублар матбуот хизмати* иштирок этди.

Top