Бердиев — Суперлиганинг энг яхши мураббийи, Мозговой — энг яхши футболчи
ПФЛ 2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхшиларини эълон қилди.

Рўзиқул Бердиев мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 53 ёшли мутахассис якунланган мавсумда «Насаф» билан илк бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Чемпион жамоа аъзоси Акмал Мозговой эса энг яхши футболчи деб эътироф этилди. 24 ёшли яримҳимоячи якунланган мавсумда 23 ўйинда 4 гол ва 1 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Акмалнинг «Локомотив» (1:0) дарвозасига қайчи услубида урган голи Қарши клубига илк чемпионликни келтирди.
Барча номинациялар ғолиблари:
Энг яхши футболчи — Акмал Мозговой («Насаф»)
Энг яхши мураббий — Рўзиқул Бердиев («Насаф»)
Энг яхши ёш ўйинчи — Абдуғофур Ҳайдаров («Сурхон»)
Энг яхши легионер — Владимир Йовович («Сўғдиёна»)
Мавсум кашфиёти — Анваржон Ҳожимирзаев («Динамо»)
Мавсум тўпурари — Драган Черан («Пахтакор»)
Энг чиройли гол муаллифи — Марко Миличкович («Металлург»)
Энг яхши ҳакам — Шавкат Насибуллаев
Fair Play соврини — ОКМК клуби
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия фуқароларининг Ўзбекистондаги меҳмонхонада заҳарланиши бўйича тергов якунланди
Жамият | 12:43
-
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Чже Ин порахўрликда айбланди
Жаҳон | 12:36
-
25 апрель куни ҳаво ҳарорати 35 даражагача исийди
Ўзбекистон | 12:32
-
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Иқтисодиёт | 12:24
Мавзуга оид

22:09 / 05.04.2025
ҚарДУнинг «Лочин» футбол клуби расман ЎзПФЛ аъзоси бўлди

15:55 / 04.04.2024
Тошкентда талабалар ўртасида Coca-Cola ҳомийлигидаги турнир ўтказилади

19:04 / 16.03.2024
UZCARD ЎФА ва ПФЛ расмий ҳамкорига айланди

17:17 / 26.12.2023