Фан-техника | 15:44 / 28.04.2017
65139
1 дақиқада ўқилади
Фото: Янги Chevrolet Malibu Тошкент кўчаларида
Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчиларидан бири пойтахт кўчаларида янги Chevrolet Malibu седанини кўрганини маълум қилди. Бу ҳақда 1news.uz хабар тарқатди.
Фотосурат Facebook’даги ушбу гуруҳ фойдаланувчилари томонидан жойлаштирилган.
«Тошкент кўчаларида янги Малибу», - дея ёзган сурат муаллифи.
26 апрель куни GM Uzbekistan акционерлик жамияти бутунлай янгиланган Chevrolet Malibu бизнес-тоифа седанини ишлаб чиқаришга киришгани ҳақида компаниянинг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинганди.
Янги Malibu ҳажми 185 от кучига эга 2,5 литрга тенг бензинли мотор билан жиҳозланган. У 6 босқичли автоматик узатмалар қутисига эга.
Мавзуга оид
16:37
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024