09:08 / 28.04.2017
14743

Маҳаллий Shivaki кондиционерлари – қулайлик, сифат ва ишончлилик

Тасаввур қилинг, сиз савдо маркази бўйлаб айланиб дўконларни томоша қилиб юрибсиз ёки катта офисда ишга берилгансиз. Сизни ёқимли, майин ҳолат ўраб олган ва бу муҳим нарсаларга диққат қаратишингизда ёрдам беради. Бунинг барчаси сиз айланиб юрган савдо маркази маъмурияти ёки сиз ишлаётган корхона раҳбарияти каналли кондиционерлар тизимини танлагани сабабли. Каналли кондиционерлар – бу катта майдонларни совутиш ёки иситишга мўлжалланган ёпиқ кондиционер тизимидир. Бир неча йил аввал бундай тизимни ўрнатиш учун катта харажат ва саъй-ҳаракат керак бўлар эди. Сабаби каналли кондиционерларни фақатгина хорижда харид қилиш мумкин эди. 2015 йилда Artel заводларининг ишлаб чиқариш базасида минтақа иқлим шароитлари ва каналли кондиционерлар тизимига ортиб бораётган талаби туфайли, Ўзбекистонда илк бор Shivaki савдо маркаси остида каналли кондиционерларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, 2016 йилнинг сентябрь ойида Тошкент шахрида Shivaki каналли кондиционерларнинг биринчи шоу-руми очилди.

Шоу-румнинг очилиши истеъмолчилар билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди, сабаби эндиликда пойтахт аҳолиси ва бизнес вакиллари Shivaki ярим саноат, саноат ҳамда маиший кондиционерларининг тўлиқ ассортименти билан танишиш ва барча саволларга жавоб олиш имконига эга бўлишди. Ишлаб чиқариш ва махсус дўконнинг ишлаш тартиби шундай йўлга қўйилганки, сиз тайёр кондиционерлар тизимини харид килишингиз мумкин. Бунинг учун сиз шоу-румга келишингиз ва буюртма беришингиз кифоя қилади. Фирма дўконининг махсус мутахассислари сизнинг талабингиз ва истакларингиздан келиб чиққан ҳолда каналли кондиционерларнинг тўғри турини танлашингизда ёрдам беришади ҳамда тайёр қурилмани монтаж ишларини амалга ошириб беришади. Шу тариқа, сиз Shivaki кондиционер тизимини танлаб, қулай, сифатли ва ишончлили махсулотга эга бўласиз.

Бугунги кунда Shivaki иқлим қурилмалари ассортиментида маиший, ярим саноат ва саноат кондиционерларининг қуйидаги турлари тақдим этилган:

Каналли сплит тизимлар – умумий майдони 200 квадрат метр бўлган бир неча хонани совутиш имконига эга. Тизимлар совутиш ва иситишдан ташқари ҳавони тозалайди, намлайди ва 20 фоизга кислород билан тўйинтиради. Бундай кондиционерлар кичик офислар, маросим заллари, кичик ишлаб чиқариш майдончалари, коттежлар ёки кўп хонали хонадонни совутишга жуда мос тушади.

Мультизонали сплит тизимлар – бу битта ташқи блокка эга бўлган, унга эса турли кўринишдаги ва қувватдаги 5 та ички блокни улаш имконияти бўлган тизимдир. Мультизонали сплит тизимлар фақатгина бир режимда ишлайди (иситиш ёки совутиш). Бундай турдаги кондиционерлар ихчамлик ва ўрнатиш қулайлиги, шунингдек, энергияни юқори тежаш ва узоқ муддат фойдаланиш билан ажралиб туради.

Кондиционернинг VRV/VRF тизимлари – катта офисларни совутишда ишлатилади. Битта ташқи блокка бир неча ўнлаб турлича ички блоклар уланиши мумкин. Бундай тизимнинг афзаллиги энергия тежашнинг юқори коэффициентини, шунингдек, кўрсатилган ҳарорат режимини аниқ ушлаб туриш имконини беради.

Чиллерлар ва Фэнкойллар. Чиллер – суюқликни тўғридан-тўғри совутиш қурилмаси бўлиб, кейинчалик унда совутилган суюқлик совутишнинг локал тугунлари (фэнкойллар)га юборилади. Кондиционернинг бундай тизимида хладагент сифатида сувдан фойдаланилади. Катта майдонга эга кўплаб хоналарни кондиционерлаш учун қўлланилади.

Бугунги кунда Shivaki каналли кондиционерлар тизимига MEDIAPARK маиший техника ва электроника дўконлар тармоғи, Art Gallery галереяси, Macro супермаркетлар тармоғи, Salom супермаркети ва давлат муассасалари ишонч билдиришди.

Қандай турдаги кондиционер тизимини танлашингиздан қатъи назар, Shivaki каналли кондиционерлари сизга офис, дўкон, ресторан ёки маъмурий бинода ажойиб микроиқлим яратиб беради.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 2

Телефон: +99871 202-22-20

Реклама ҳуқуқи асосида

Top