Аёллар дунёси | 15:18 / 16.07.2025
4404
3 дақиқада ўқилади

Салқинликни сақлаб қолинг: ёз кунларида хонадонда энергияни тежаш бўйича 10 маслаҳат

Аёллар оилавий ҳаётда энергетика ва бюджетни бошқаришда муҳим рол ўйнайдилар. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аёллар эркакларга нисбатан энергияни 22 фоизга камроқ сарфлашади. Шу боис аёллар учун ушбу маслаҳатлар нафақат қулайлик, балки оила бюджетини иқтисод қилишда ҳам муҳимдир.

Фото: iStock

Жазирама ёз кунларида хонангиздаги салқин муҳитни сақлаш ва чегарадан ташқари электр учун қўшимча тўловлардан сақланиш учун қуйидаги маслаҳатлар билан оилангиз молиявий бюджетини муҳофаза қилинг:

1. Кондиционерни тўғри созланг

Термостатни 23–26°C орасида сақланг. Уйдан чиқаётганингизда кондиционерни ўчириб, эшик ва дераза пардаларини ёпиб, уйни қоронғи қилиб чиқиб кетинг.

2. Eco / Dry режимидан фойдаланинг

Кондиционернинг Dry (сухой ҳаво) ёки eco режими намликни камайтиради ва бу энергия сарфламасдан 2°C совуқроқ деб қабул қилинади. Ушбу режим энергияни тежаган ҳолда қулайликни таъминлайди.

3. Филтрларни мунтазам тозаланг

Филтрлар ифлосланган бўлса, кондиционер самарадорлиги пасаяди ва энергия сарфи ошади. Филтрларни ҳар 1–2 ойда тозалаш — 10-15 фоизгача энергия тежайди.

4. Табиий вентиляциядан фойдаланинг

Тунги ва тонгги ҳаво оқимидан фойдаланинг: барча эшиклар ва деразаларни очинг. Кун давомида эса ҳарорат юқори бўлган вақтда уйни ёпиқ сақланг.

5. Вентиляторлардан фойдаланинг

Салқин муҳит яратиш учун вентилятор пичоқларини соат милига тескари буранг. Бу кондиционернинг иш юкини пасайтиришга ёрдам беради ва бу билан энергия сарфи 15 фоизгача камаяди.

6. Ойналарни пардалар, жалюзи, нур қайтарувчи пардалар билан ёпинг

Қуёш тушадиган томондаги деразаларни шу каби иҳоталаш ичкарига иссиқлик киришини камайтиради ва уйингизни салқин тутади.

7. Эшик ва ойналар атрофини изоляция қилинг

Weather‑strip ёки герметик билан изоляция қилиш хонадаги салқинликни сақлаб қолиш ва энергия сарфини 10-20 фоизгача камайтиришга ёрдам беради.

8. Фойдаланилмаётган ускуналарни узинг

Телевизор, қувватлагич ва бошқа ускуналар "кутиш" режимида ҳам ток ишлатади. Уларни розеткадан узиб қўйиш керак.

9. Жазирама авжига чиққан пайтда босимни камайтиринг

Куннинг энг иссиқ вақтларида энергия босимини камайтиринг: кир ювиш машинаси, дазмол, соч қуритгич ва бошқа электр анжомлари эрталаб ёки кечки пайт ишлатилгани маъқул. LED лампалар анча кам энергия сарфлайди ва салқинликни сақлашда ёрдам беради.

10. Уй изоляциясини яхшилашни ўйлаб кўринг

Изоляция қишда ҳам, ёзда ҳам энергия сарфини 20–50 фоизгача камайтиради ва салқинликни ёки иссиқликни узоқ муддат сақлайди.

Оила учун бу маслаҳатлар нима учун муҳим?

  • Ортиқча тўловларга ҳожат қолмайди – пулингиз тежалади.
  • Энергия самарадорлик ҳар бир хонадоннинг доимий муаммосига айланмайди.
  • Комфортни сақлаган ҳолда, уйдаги салқинликни камайтирмасдан, энергия тежалади.
Гулмира Тошниёзова
Тайёрлаган Гулмира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид