Ўзбекистон | 19:14 / 02.05.2017
7726
2 дақиқада ўқилади

2494 нафар битирувчи "Ўзбекистон темир йўллари" корхоналарига тақсимланди

2 май куни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Тошкент шаҳридаги Миллий матбуот марказида I чорак якунлари бўйича ҳисобот берди. 

Тадбирда иштирок этган "Кун.уз" ходимига кўра, матбуот анжуманида 2016-2017 ўқув йилида темир йўллар йўналиши бўйича 2494 нафар талаба коллеж ва институтларни тамомлаши кутилаётгани маълум қилинган. Бугунга келиб, уларнинг барчаси "Ўзбекистон темир йўллари" акционерлик жамияти корхоналарига тақсимланган. АЖ ўз олдига битирувчиларни 100 фоиз иш билан таъминлаш режасини қўйгани таъкидланди. 

Шунингдек матбуот анжуманида талабалар ва мутахассисларнинг чет элда малака ошириши масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. 

Маълумотларга кўра, бугунги кунда ушбу йўналиш бўйича 500 нафарга яқин ўзбекистонлик Россия Федерацияси олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда ва малака оширмоқда. Бундан ташқари, Испания ва Германия каби Европа мамлакатлари билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилиб, "Ўзбекистон темир йўллари" ходимлари у ерларга бориб, малака ошириб қайтмоқда. 

Мавзуга оид