Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған партияга қайтди
Фото: Hurriyet
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳукуматдаги Адолат ва Тараққиёт партияси аъзолигини тиклади. Бу ҳақда Hurriyet хабар тарқатган.
Партия кенгашининг Анқарада ўтган йиғилишида у тегишли шаклдаги баёнотни имзолаган.
Эрдўған 2001 йилдан 2014 йилгача партия аъзоси бўлган, аммо у 13 йилдан кейин президентга айланганида партияни тарк этганди. Туркия Конституцияси мамлакат президенти қайсидир сиёсий партия аъзоси бўлишини бетарафлик принципига тўғри келмайди деб ҳисоблар ва буни тақиқларди.
Лекин апрель ойида конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича ўтказилган референдум маъқулланганидан кейин президент партиядан чиқиши шарт бўлмай қолди. Май ойи охирига бориб Эрдўған яна партия раисига айланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:26 / 07.07.2025
Трамп Маскнинг янги партия яратиш ғоясини «кулгили» деб атади
09:35 / 22.08.2024
Эксперт гуруҳлари Ўзбекистон сиёсий партиялари тақдим этган имзо варақаларини кўздан кечирди
14:11 / 21.08.2024
Ўзбекистонда барча сиёсий партияларга парламент сайловларида қатнашиш учун рухсат берилди
08:55 / 19.08.2024