Ўзбекистон | 14:11 / 21.08.2024
3367
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда барча сиёсий партияларга парламент сайловларида қатнашиш учун рухсат берилди

МСК барча сиёсий партияга Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайловида қатнашиш учун рухсат берди.

Фото: Kun.uz

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистондаги 5 та сиёсий партияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайловида қатнашиш учун рухсат берди.

Сайлов кодексининг 69-моддасига мувофиқ сайловда иштирок этувчи партиялар рўйхати аризаларнинг келиб тушиши навбати тартибида марказий матбуотда эълон қилинади. 

Шунга кўра, сиёсий партиялардан ҳужжатларнинг келиб тушиши навбатига асосан қуйидаги кетма-кетликда сиёсий партиялар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этишга ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилинди:

  • Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партияга;
  • «Миллий тикланиш» демократик партиясига;
  • Экологик партияга;
  • Халқ демократик партиясига;
  • «Адолат» социал демократик партиясига.

Қонунчилик палатаси депутатларининг ягона сайлов округи бўйича сайловида сайлов бюллетенига унда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг номи, рамзий белгиси уларнинг сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбатига мувофиқ кетма-кетликда киритилади.

Мавзуга оид