Жаҳон | 07:44 / 03.05.2017
7946
1 дақиқада ўқилади

АҚШ, Жанубий Корея ва Япония Шимолий Кореядаги вазиятни муҳокама қилди

Фото: RIA

АҚШ, Жанубий Корея ва Япония мудофаа вазирликлари Шимолий Кореядаги вазият бўйича видеоанжуман шаклида уч томонлама йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизматида маълум қилинди.  

Таъкидланишича, томонлар Шимолий Кореянинг Корея яриморолидаги тинчлик ва барқарорликка хавф солувчи исталган ҳаракатларини кескин қоралашган. 

"АҚШ Жанубий Корея ва Япония хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини тасдиқлаб ўтди", деб айтилган Пентагон хабарида. 

Шунингдек, томонлар минтақавий хавфсизликни ошириш мақсадида уч томонлама ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид