Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чимкентдан Ўзбекистонга "Дўстлик карвони" келди
Фото: Акимат ЮКО.
Жанубий Қозоғистон вилоятидан Ўзбекистонга "Дўстлик карвони" келди, деб маълум қилди вилоят ҳокимияти матбуот хизмати.
Ўзбекистонга Қозоғистондан келган 50 оқсоқол қозоқ жамоат арбоби Толе бининг Тошкентдаги қабрини зиёрат қилишади, Амир Темур ва Ялангтўш Баҳодирнинг Самарқанддаги мақбаралари, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбандий меъморий мажмуаси билан танишадилар.
"Дўстлик каровони" вакиллари Ўзбекистондаги Байналмилал маданият маркази, қозоқ маданият маркази ва бошқа тарихий-маданий марказларга ташриф буюриб, у ерда маҳаллий аҳоли билан учрашадилар.
Ушбу тадбир Қозоғистон халқи ассамблеяси ва Ўзбекистон Байналмилал маданият маркази ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилмоқда. Бу меморандум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойида Қозоғистонга расмий ташрифи давомида имзоланганди.
Меморандумда икки давлат ўртасида ижтимоий-сиёсий, маданий-таълимий, илмий ва ахборот соҳаларида ҳамкорлик, халқ дипломатиясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда икки халқни яқинлаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
23:15 / 14.03.2026
Автобус учун ажратилган бўлакларда бошқа машиналар юрмаслиги учун камералар ўрнатяпмиз — ҳоким ўринбосари
23:05 / 14.03.2026
Тошкентда 460 та бекат тадбиркорларга ижарага берилди – ҳокимият
09:08 / 14.03.2026
Лаҳор–Тошкент йўналишидаги илк юк рейси 17 тонна гўшт олиб келди
22:31 / 13.03.2026