Иқтисодиёт | 20:07 / 04.05.2017
115384
2 дақиқада ўқилади

ЕИ элчиси Ўзбекистондаги валюта сиёсатини танқид қилди

2017 йил 4 май куни  Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги идорасида ОАВ вакиллари иштирокида пресс-конференция ташкил этилди. Тадбирда ЕИ Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс ўзининг баёноти билан иштирок этди.

Эдуардс Стипрайс

Анжуман давомида элчи Ўзбекистондаги валюта сиёсатига ўз муносабатини билдириб ўтди: 
"Ўзбекистондаги мавжуд валюта сиёсати кўп ҳолларда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик қилади. Бу ҳеч кимга сир эмас. Айни дамда, бу Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳал этилаётган муҳим  масалалардан биридир.

2017-2021 йилларда бешта устувор йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг  ҳаракатлар стратегиясида валюта тизимини тартибга солиш учун бозор воситаларини жорий этилиши қайд этилган ва бу хорижлик сармоядорлар учун кучли ишора бўлиши мумкин", - дейди ЕИ делегацияси раҳбари. 

Элчининг сўзларига кўра, инвестициялар фойда кўришнинг имкони йўқ бўлган ерга эмас, бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратилган муҳит томон ошиқади.

Мавзуга оид