Спорт | 15:15 / 04.05.2017
5555
1 дақиқада ўқилади

Обамеянг ёзда бошқа жамоага ўтади

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг мавсум якунида «ПСЖ»га ўтиши ойдинлашмоқда.

Bild хабарига кўра, 27 ёшли габонлик футболчи парижликлар жамоаси спорт директори Патрик Клюйверт билан учрашган шахсий шартнома борасида келишиб олган. Унга кўра, футболчининг йиллик маоши миқдори 14 миллион еврони ташкил этади.

Обамеянг «ПСЖ»га ўтиши ҳақида Германия Кубоги финали доирасида  «Боруссия» ва Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоалари ўртасида 27 май куни бўлиб ўтадиган ўйиндан кейин расман маълум қилиниши кутилмоқда.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид