Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда валютафурушлар қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида бир гуруҳ ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланаётган шахслар аниқланиб, ушландилар, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.
Гуруҳ аъзолари бўлган 1957 йилда туғилган Қ.Р, 1984 йилда туғилган Ў.Р ва 1988 йилда туғулган Ф.Р.лар ўз жиноий фаолиятларини Ургут туманининг “Янги кийим кечак” бозори атрофида олиб борган. Лекин уларнинг “Камангарон” қишлоғида ноқонуний валюта айирбошлаш учун қилган ҳаракатлари сўнгиси бўлиб қоладиган бўлди. Чунки Самарқанд туманида яшовчи 1984 йилда туғулган С.Т.га Ласетти русумли давлат белгиси бўлмаган автомашина салонида 16500 АҚШ долларини 130.350.000 сўмга ноқонуний айирбошлаб беришаётган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида қўлга олинди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
20:41 / 08.05.2026
Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади
17:55 / 29.04.2026