09:00 / 05.05.2017
4486

«ПСЖ» муҳим ўйинлар олдидан етакчиларисиз қолди

«ПСЖ» ярим ҳимоячилари Тьягго Мотта ва Анхель Ди Мария Франция чемпионатининг 35-тури доирасида «Ницца»га қарши кечган ўйинда (1:3) майдондан четлатилгани учун тартиб-интизом қўмитаси қарори билан икки ўйинга дисквалификация қилинди. Аргентиналик футболчи эса қўшимча тарзда яна бир учрашувга шартли равишда дисквалификация олди, деб хабар бермоқда L`Equipe. 

Мотта рақибига зарба бергани учун 90-дақиқада қизил карточка олган бўлса, Ди Мария – қўшиб берилган вақтнинг учинчи дақиқасида қўполлик билан рақибини чалиб йиқитгани учун майдондан ҳайдалди. Ҳар икки ўйинчи тўғридан-тўғри қизил карточка олган. Шу тариқа, Мотта ва Ди Мария «Бастия» ҳамда «Сент-Этьен» билан ўйинларни ўтказиб юборади ҳамда сўнгги, 38-тур доирасида ўз уй стадионларида «Кан» билан бўлиб ўтадиган учрашувда иштирок этиши мумкин. Баҳс 20 май куни бўлиб ўтади.

Top