09:25 / 05.05.2017
17190

ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Кореяга зарба бериш имкониятини кўриб чиқмоқда

Фото: Yonhap News

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Жанубий денгиздаги Чанжэдо ва Мудо кичик оролларидаги артиллерия ҳарбий қисмларига ташриф буюрди ва Жанубий Кореяга зарба бериш бўйича режани кўриб чиқаётгани ҳақида маълум қилди.

«Рёнхап» агентлигининг Шимолий Корея ОАВга асосан хабар беришича, Ким Чен Ин жанубий кореялик ҳарбий хизматчилар ҳаракатланиши ҳақида ҳисобот олганидан сўнг «душман объектларидаги янги гарнизонларга артиллерия зарбаси бериш режаси билан танишган».

Шимолий кореяликлар етакчиси ҳарбий хизматчиларни жанговар шай ҳолатда туришга чақирган.

Top