Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яна зилзила
Бугун, 5 май куни Тошкентда яна ер қимирлади.
Соат 10:12да кузатилган ер силкиниши кучи тахминан 4 балл бўлди. Ўзбекистоннинг шарқий вилоятларида ҳам зилзила кучини сезишган, Фарғона вилоятида 3,5 баллик зилзила кузатилган.
Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, ер силкиниши эпимаркази Тожикистонда кузатилди. Фарғонадан 101 км жанубда, Тожикистоннинг Қоракенжа шаҳридан 37 км масофада жойлашган зилзила ўчоғида ер силкиниши кучи 6,1 баллни ташкил этган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.
M5.9 #earthquake strikes 168 km S of #Namangan (#Uzbekistan) 15 min ago. Updated map of its effects: pic.twitter.com/zNhlpznwSx
— EMSC (@LastQuake) May 5, 2017
Қайд этиш керакки, бу кейинги уч кунда Ўзбекистонда кузатилган тўртинчи зилзила бўлди.
3 май куни соат 09:47 да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилганди. Зилзиланинг эпицентри Тошкент шаҳрининг жануби-шарқий йўналишида 295 км узоқликда Тожикистон Республикаси ҳудудига тўғри келди. Эпицентрда қайд этилган зилзила магнитудаси 6,0 ни ташкил этди.
Шунингдек, 4 майга ўтар кечаси соат 1:03 да ва 4 май куни соат 16:10 да 2 балли ерости силкинишлари қайд этилди.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026