Спорт | 18:53 / 06.05.2017
4981
1 дақиқада ўқилади

Marca: Месси шартномасини узайтиришга яқин

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жамоа билан шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда Marca хабар берди. 

Маълум қилинишича, футболчининг отаси ва агенти бўлган Хорхе Месси "Барселона" президенти Хосеп Бартомеу билан музокаралар ўтказган. Музокара натижасига кўра, келишув тўлиқ ҳал қилинди, деб бўлмаса-да, томонлар барча муҳим саволларда бир тўхтамга келишди. 

Аввалроқ, Месси клуб томонидан 2022 йилга қадар белгиланган маоши 30-35 млн евро бўлган шартномани рад этгани ҳақида маълум қилинганди. 

Футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар белгиланган. 

Мавзуга оид