Жаҳон | 12:00 / 07.05.2017
4422
1 дақиқада ўқилади

Трамп ва Перу президенти Венесуэладаги инқирозни муҳокама қилишди 

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Перу президенти Педро Кучински телефон мулоқоти ўтказдилар. Улар мулоқот чоғида Венесуэлани муҳокама қилдилар. Бу ҳақда оқ матбуот хизматида маълум қилинди,   

Гап Венесуэладаги сиёсий ва иқтисодий инқироз ҳақида борди.

"Президент Трамп АҚШ Перу билан Венесуэла халқига ёрдам кўрсатиш ва демократик институтларни мустаҳкамлаш ишида ҳамкорлик қилишини таъкидлаб ўтди", деб айтилди Оқ уй баёнотида.  

Кучински суҳбат давомида АҚШга Перуга тошқиндан кейин кўрсатган гуманитар ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. 

Венесуэлада бир ойдан бери ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Намойишларни парламентни назорат қилувчи мухолифат ташкиллаштирмоқда. Кўча намойишларида юз берган зўравонликларда шу кунгача 37 киши ҳалок бўлди, 700 дан кўпроқ одам жароҳат олди.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид