16:43 / 08.05.2017
7948

HP ва Acer Windows 10'да ишловчи 299 долларлик ноутбукларини  намойиш қилди 

Фото: Acer

Microsoft корпорацияси томонидан тақдим этилган Windows 10 операцион тизими (ОТ) бугунги кунда фойдаланувчилар томонидан қўлланиб келинмоқда. Таълим сегментига йўналтирилган 10 S дастурини нафақат компания ноутбукларида қўллаш мумкин, эндиликда HP ва Acer ҳам шундай операцион тизимли техникани етказиб бера олади. Янги ОТ иловаларни фақат Windows Store'дан ўрнатиш имконини беради, бу хавфсизлик нуқтаи назаридан таълим муассасалари учун афзаллик ҳисобланади. The Verge нашри шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди. 

Янги HP ProBook x360 Education Edition нетбук-трансформери ихчамлиги ва юқори унумдорлиги билан ажралиб туради. 11,6 диагонал, 1336×768 пикселли сенсор экран кўзни толиқтирмайдиган аниқ тасвирни етказиб беради. Зарурат туғилган тақдирда, дисплей 360 даражагача букилади. Ишлаб чиқарувчининг фикрича, Intel Celeron процессорлар, 4 Гб оператив хотира, 64 Гб винчестер таълим иловалари ва матнли таҳрирлар билан ишлаш учун етарли. 

Ноутбук симсиз Wi-Fi 802.11a/b/g/n/ac, Bluetooth 4.2, икки камера, microSD слоти, USB 3.1 (×2) ва USB Type-C улагичлари, 1.4b'ли HDMI интерфейси ва қулоқчинлар учун 3,5 мм'ли аудиочиқиш билан таъминланган. Тўлиқ зарядланган батарея 11 соатлик автоном фаолият учун етади. Windows 10 S операцион тизимда ишловчи HP ProBook x360 Education Edition нархи 299 долларни ташкил қилади. Тўлақонли Windows 10'ли ноутбук баҳоси - 329 доллар.

Шунингдек Acer'нинг 360 даражали механизм билан таъминланган TravelMate Spin B1 Convertible ноутбуки шунга ўхшаш параметрларга эга, бироқ экран бироз бошқачароқ - 1920х1080 пиксель. Фирма стилуси ҳам тўплам таркибига киради. Бир марталик зарядда ишлаш вақти - 13 соат. Windows 10 S платформасида ишловчи бу янги қурилма нархи ҳам 299 доллар, Windows 10'ли версияси бироз қимматроқ - 399,99 доллар. 

Top